Янгиликлар ва эълонлар
*********************************************
Хурматли “Ўзпаравтотранс” АЖ акциядорлари!
Сизларни 2023 йил 27 июнда, соат 14.00 да, Бухоро вилояти, Қоровулбозор шаҳри, Карши шоссеси манзили бўйича жойлашган “Ўзпаравтотранс” АЖ маъмурий биносида “Ўзпаравтотранс” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қиламиз.
КУН ТАРТИБИ:
-
- 1. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
- Саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- “Ўзпаравтотранс” АЖнинг кузатув кенгашининг 2022 (ҳисобот) йилда ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошкаришга доир конун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хисоботи ва жамият кузатув кенгашининг 2022 ва 2023 йилларда қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
- “Ўзпаравтотранс” АЖнинг ижроия органини 2022 йил якунлари бўйича Бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан хисоботини тасдиқлаш.
- “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2022 йил молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича: ташқи аудиторни Бухгалтерия хисобини миллий стандарти, молия хисоб халқаро стандарти ва халқаро аудит стандартларига мувофиқ ўтказилган текшириш бўйича хулосаси, хамда СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш бўйича хисоботи ва жамиятнинг йиллик хисоботини тасдиқлаш.
- “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш масаласини кўриб чиқиш.
- “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2022 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини бахолаш бўйича мустакил ташкилотини хулосаси куриб чикиш.
- “Ўзпаравтотранс” АЖнинг ижроия органи аъзоларига тўланадиган рағбатлантириш ва компенсациянинг энг кўп микдорини тасдиклаш.
- “Ўзпаравтотранс” АЖнинг ташкилий тузулмасини янги тахрирда тасдиқлаш.
- “Ўзпаравтотранс” АЖга тегишли бўлган жисмонан ва маънан эскирган автотранспорт воситалари, бўш турган ва самарасиз фойдаланиб келаётган ҳамда носохавий объектни сотиш масаласини кўриб чиқиш.
- Аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилиш
Жамият акциядорлар реестри 05.06.2023 йил (хабардор қилиш учун) ва
21.06.2023 йил (иштирок этиш учун) (операцион кун охири) ҳолатида шакллантирилсин.
*******************************
“ЎЗПАРАВТОТРАНС” АЖ АКЦИЯДОРИГА ЭСЛАТМА!
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июндаги 387-сонли “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига мувофиқ,
Депонент:
ўз ваколатли шахсининг ваколатлари тугатилганлиги ёки ўзгартирилганлиги тўғрисида инвестиция воситачисини ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини хабардор қилиши;
ўз реквизитларидаги барча ўзгаришлар ҳақида инвестиция воситачисига ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига хабар бериши;
инвестиция воситачиси ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёзма хабарларининг тўғрилиги ва тўлиқлигини текшириши ҳамда аниқланган ноаниқликлар ҳақида уларга ўз вақтида хабар бериши шарт.
Яъни, Депонент (акциядор) ўз реквизитларидаги барча ўзгаришлар (паспортни алмаштириши, яшаш жойини ўзгартириши ҳамда ўзининг почта ёки юридик манзилнинг ўзгариши) ҳақида депозитарийга билдириши шартлиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги 370-сонли “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддасига мувофиқ, Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилиши кўзда тутилган.
Шу муносабат билан акциядорларни жамиятда ўтказиладиган корпоратив харакатлар (акциядорларнинг умумий йиғилиши ва бошқалар) тўғрисида ҳамда ҳисобланган дивидендлар ва ушбу дивидендларни ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида, Сиздан ўз реквизитларингиздаги барча ўзгаришлар (паспортни алмаштириши, яшаш жойини ўзгатириши ҳамда ўзининг почта ёки юридик манзилнинг ўзгариши) тўғрисида хизмат кўрсатадиган депозитарийни ўз вақтида хабардор қилишингиз лозимлигини маълум қиламиз.
Шунингдек, жамиятда содир бўладиган корпоратив харакатлар (акциядорларнинг умумий йиғилиши ва бошқалар) ва ҳисобланган дивидендлар тўғрисида Сизни ўз вақтида хабардор қилиш мақсадида қисқа муддат ичида ўзингизга электрон почта очишингизни ва ушбу электрон почтанинг манзилини жамиятга ва хизмат кўрсатувчи депозитарийга расмий хат орқали тақдим этишингизни сўраймиз.