Welcome to Uzparavtotrans   Click to listen highlighted text! Welcome to Uzparavtotrans Powered By GSpeech

+998 (65) 364-1390

+998 (65) 364-1562

O'zparavtotrans

aksiyadorlik jamiyati

Акциядорлар умумий йиғилиши

Ўзпаравтотранс” Акциядорлик жамиятининг

акциядорлари диққатига!

 

Ҳурматли “Ўзпаравтотранс” АЖ акциядорлари, Сизларни 2020 йил 30 сентябрда, соат 11.00 да, Бухоро вилояти, Қоровулбозор шаҳри, Қарши шоссеси манзили бўйича жойлашган “Ўзпаравтотранс” АЖ маъмурий биносида “Ўзпаравтотранс” АЖ акциядорларининг 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қиламиз.

Йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 10.09.2020 йил ҳолатида ва акциядорларни йиллик умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 24.09.2020 йил ҳолатида шакллантирилади.

 

КУН ТАРТИБИ:

 

  1. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  2. Саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  3. “Ўзпаравтотранс” АЖ Кузатув кенгашининг 2019 йилда ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошкаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг ижро органини 2019 йил якунлари буйича Бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2019 йил молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича: ташқи аудиторни Бухгалтерия ҳисобини миллий стандарти, молия ҳисоби халқаро стандарти ва халқаро аудит стандартларига мувофиқ ўтказилган текшириш бўйича хулосаси, ҳамда СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш бўйича ҳисоботи, жамият тафтиш комиссиясининг хулосаси ва жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  6. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва дивиденд тўлаш масаласини кўриб чиқиш.
  7. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2019 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича мустақил ташкилотининг хулосасини кўриб чиқиш.
  8. “Ўзпаравтотранс” АЖ кузатув кенгаши аъзоларини кайта сайлаш.
  9. “Ўзпаравтотранс” АЖ тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш.
  10. “Ўзпаравтотранс” АЖ бошқарув раисининг молия бўйича ўринбосарини лавозимига танлов асосида сайлаш.
  11. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг ижроия органи аъзолари 2020 йилда тўланадиган рағбатлантириш ва компенсацияни энг кўп миқдорини тасдиқлаш.
  12. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2020 йил молиявий хўжалик фаолияти якунлари якуни бўйича БХМС, MXXC ва XAC мувофиқ текшириш ҳамда CMK, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш ўтказиш бўйича ташқи аудиторини сайлаш.
  13. 13. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

 

Рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади. Акциядорларда паспорт ёки бошқа шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.

 

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech