Акциядорларнинг умумий йиғилиши “Ўзпаравтотранс” АЖнинг юқори бошқарув органидир.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини “Ўзпаравтотранс” АЖ Кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, “Ўзпаравтотранс” АЖ Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.
“Ўзпаравтотранс” АЖ ҳар йили акциядорларнинг йиллик ҳисобот умумий йиғилишини молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказади
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида “Ўзпаравтотранс” АЖнинг Кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, шунингдек қонун хужжатлари ва “Ўзпаравтотранс” АЖ Уставига мувофиқ “Ўзпаравтотранс” АЖнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.
Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
-“Ўзпаравтотранс” АЖ Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки «Ўзпаравтотранс” АЖнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, «Ўзпаравтотранс” АЖ уставига «Ўзпаравтотранс” АЖнинг устав фондини (устав капиталини) акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;
-“Ўзпаравтотранс” АЖ қайта ташкил этиш;
-“Ўзпаравтотранс” АЖни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
-“Ўзпаравтотранс” АЖ Кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
-Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
-“Ўзпаравтотранс” АЖнинг Устав фондини (устав капиталини) камайтириш;
-Ўз акцияларини олиш;
-“Ўзпаравтотранс” АЖ тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
-“Ўзпаравтотранс” АЖнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
-“Ўзпаравтотранс” АЖнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
-Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича ҳисобот ва хулосаларини эшитиш;
-Имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;
-Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
-Акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
-“Ўзпаравтотранс” АЖнинг Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни энг юқори миқдорларини белгилаш;
-Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият томонидан йирик битимлар ва жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
-“Ўзпаравтотранс” АЖ Уставига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.