Welcome to Uzparavtotrans   Click to listen highlighted text! Welcome to Uzparavtotrans Powered By GSpeech

+998 (65) 364-1390

+998 (65) 364-1562

A+ A A-

O'zparavtotrans

aksiyadorlik jamiyati

Бўш иш ўринлари

ЭЪЛОН!

«O’zparavtotrans» АЖ бошқарув раисининг молия бўйича ўринбосари

лавозимига танлон эълон қилинади.

 

Танловда иштирок этиш учун қизиқиш билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет-эл давлатлари фукаролари таклиф этиладилар.

Танлов Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги» қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув замонавий методларини жорий этиш тўғрисида»ги 2015 йил 24 апрелдаги 4720-сонли қарори, жамият устави ва «O’zparavtotrans» Акциядорлик жамиятида бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларини танлов асосида саралаб олиш” Регламенти асосида эълон қилинган.

Жойлашиш манзили: Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Қарши шоссеси.

Фаолиятининг асосий йўналишлари: автотранспорт хизматлари.

Лавозим номи: «O’zparavtotrans»  АЖ бошқарув раисининг молия бўйича ўринбосари.

Вазифалар: Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва «O’zparavtotrans» АЖ уставига асосан жамиятнинг барча фаолият турларига умумий раҳбарлик қилиш.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар:

  • Олий (иқтисодий) маълумот;
  • Меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавсизлиги, ишлаб-чиқариш санитарияси, ёнғин хавфсизлиги ва саноат хавфсизлиги қоидалари ва нормаларини билиш;
  • Тил билиш: ўзбек ва рус тилларида эркин мулоқот, чет-эл тилларини билиш қадрланади;
  • Жамият фаолиятига тегишли Ўзбекистон Республикаси қонун актларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш Агентлиги, маҳаллий ҳокимлик органлари ҳамда бошқа раҳбарлик ва норматив хужжатларни, корпоратив бошқарув принципларини билиш;
  • Мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида тажрибага эга бўлиш.

Танловда иштирок этиш учун номзод жамиятга тақдим этиши шарт бўлган ҳужжатлар:

- тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ва алоқа маълумотлари кўрсатилган ҳолда танловда иштирок этиш учун ариза;

- шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки мехнат тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат, олий маълумот тўғрисидаги хужжат нусхаси, ҳамда қўшимча маълумотга эга бўлганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;

- 1-иловага асосан шаклда номзод анкетаси;

- танлов таклифи (алоҳида конвертда елимланган ҳолда тақдим этилиши шарт).

Танлов таклифи номзод томонидан хақиқатдаги молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилади ва ўрта истикболда корхонани ривожлантиришни стратегик режасини кўзда тутилган бўлиши керак, бунда:

- корхонани келгуси йилга бошқариш бўйича аниқ режаси;

- жамиятда мавжуд бўлган мақсадларни самарали бажариш ва хатарларни таҳлил қилиш натижалари, ҳамда корхона техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини яхшилаш ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф;

- корхонани ривожлантириш учун инвестиция жалб қилиш бўйича таклиф;

- корхонани асосий молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичларини яхшилаш бўйича кутиладиган таклиф;

- жамиятда корпоратив бошқарув тизимини такомилаштириш бўйича таклиф.

Танлов ўтказиладиган кун: 2020 йил сентябрь ойининг 9 куни.

Аризалар илова килинган хужжатлар билан 2020 йил 8 сентябргача; душанба-жума кунлари 08.00 дан 17.00 гача (махаллий вакт буйича) Бухоро вилояти, Қоровулбозор туман, Карши шоссе манзили буйича кабул килинади. Электрон манзил: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.. Алоқа учун телефон: +99894 5404567, +99899 4197586.

Танлов ўтказилиши билан боғлиқ қўшимча маълумот олиш учун жамият ходимларни бошқариш бўлимига мурожаат этишингизни сўраймиз.

 

 

 

 

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech