Welcome to Uzparavtotrans   Click to listen highlighted text! Welcome to Uzparavtotrans Powered By GSpeech

+998 (65) 364-1390

+998 (65) 364-1562

O'zparavtotrans

aksiyadorlik jamiyati

Жамиятни ривожлантириш стратегияси

Бозорнинг қисқача тавсифи

 

           Маркетинг тадқиқотлари натижалари шуни кўрсатдики, транспорт хизматига бўлган талаб ошиб бормоқда, ҳамда бозорда унинг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Нефт ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш бўйича Республикамиз бўйича Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт ҳудуди энг етакчи саналади. Ҳозирги вақтда ёқилғи-энергетика салоҳияти, шу жумладан нефт, газ ва конденсат заҳиралари янада жадал фойдаланилмоқда.

           "Ўзпаравтотранс" Акциядорлик Жамияти ўз кучи билан Шўртан, Герсан, Памук, Алан ва бошқа қудуқларда қидирув-экспедиция ишлари ва табиий газ қазиб чиқариш ишларини олиб бораётган «Бухоронефтгазпармалаш» АЖ, «Қашқадарё пармалаш ишлари» АЖ, «Минора куриш экспедицияси» АЖ, «Косон НГҚЭ» ШК, «Қоровулбозор НГҚЭ» ШК ва бошқа ташкилотларга турли хилдаги транспорт хизматлари кўрсатилди.

           Катта миқдордаги табиий газ захиралари энергетика ва кимё саноатининг ривожланиши билан бир қаторда транспорт соҳасининг ривожланишига имкон яратади.

           «Шўртаннефтгаз» УШК, «Муборакнефтгаз» УШК, «Муборак газни қайта ишлаш заводи», «Шўртан газ-кимё комплекси», «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» каби йирик энергетик ташкилотларга "Ўзпаравтотранс" АЖ юк ташиш хизмати билан бир қаторда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиб келмоқда.

           "Ўзпаравтотранс" АЖнинг асосий мижозлари сифатида нефт ва газ қазиб чиқариш, газ саноати ва қурилиш-таъмирлаш ташкилотлари саналади.

 

Рақобатбардошлилик

 

          Бухоро вилояти ҳудудида бурғулаш ва қидирув-экспедиция соҳасида яна "Ўзпаравтотранс" АЖ фаолияти билан бир хил яна бир ташкилот бўлиб, у "Бухоронефтгазавтонақл" АЖдир.

      Юк ташиш бўйича халқаро рақобатга бой бозорда акциядорлик жамияти ўзининг ишончли ўрнини топиш учун бошқарув, режалаштириш ва юқори даражада хизмат кўрсатишнинг замонавий услубларни жорий этиш лозим. Янги услуб ташкилотда «ISO 9001:2008» халқаро стандартини жорий қилиш ва у билан мунтазам ишлаш орқали қуйидагиларга эришилади:

  • бошқарув тизимини оптималлаштириш;
  • дунё бозорида халқаро эътирофга эга бўлиш;
  • ташкилотнинг ички менеджментини яхшилаш;
  • ижро интизомини мустаҳкамлаш;
  • замонавий ахборот технологияларини кенг тадбиқ қилиш орқали ҳужжат алмашинуви ва бошқа соҳаларда корхонада иш унумини ошириш;
  • ходимларни жавобгарлиги ва ваколатларини аниқлаштиришни яхшилаш;
  • мижозларни қондириш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш.

 

Маркетинг стратегияси

 

        Маркетинг стратегияси қуйидаги услубларни қўлланилишига асосланади:

  • ишлаб чиқариш соҳасида стратегия жорий қилиш орқали мунтазам даромад олиш имкониятини яратиш;
  • дунё стандартларидан кам бўлмаган даражада юқори сифатли транспорт хизматини ташкил қилиш орқали рақобатбардошлиликни ташкил қилиш;
  • бозордаги турли хил ҳолатларга мослашувчанлик;
  • янада рентабелли соҳаларга корхона маблағларини қайта йўналтириш имконияти;
  • тендерларда қатнашиш ва транспорт хизмати ҳамда махсус техникалар учун катта буюртмалар олиш;
  • мавжуд техникаларни пул маблағларини жалб қилиш орқали янгилаш;
  • янги техникаларни харид қилиш орқали ташкилот автопарки таркибини янгилаш.
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech