Welcome to Uzparavtotrans   Click to listen highlighted text! Welcome to Uzparavtotrans Powered By GSpeech

+998 (65) 364-1390

+998 (65) 364-1562

O'zparavtotrans

aksiyadorlik jamiyati

Акцияларни сотиб олиш

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва “Ўзпаравтотранс” АЖ Уставига асосан жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини сотиб олиш қуйидаги холларда амалга оширилади:

I.Акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра;

II.Акциядорларнинг талабига кўра, агар улар акциядорларнинг умумий йиғилишида қуйидаги қарорлар қабул қилишда қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса:

 

а) Жамиятни қайта ташкил этиш;

б) Жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш;

в) Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 84-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ Компания томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш;

г) Жамиятнинг Уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш.

Жамият томонидан ўз акцияларининг олиниши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech