Welcome to Uzparavtotrans   Click to listen highlighted text! Welcome to Uzparavtotrans Powered By GSpeech

+998 (65) 364-1390

+998 (65) 364-1562

O'zparavtotrans

aksiyadorlik jamiyati

ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

Қуйидагилар Жамиятни ташкил этиш ва фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади:

Жамиятнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида бозор инфраструктурасини барпо этиш, юридик ва жисмоний шахсларга автотранспорт хизмат курсатиш.

Жамият ўз фаолиятини амалга ошириш ва олдида турган вазифаларни ечиш учун қуйидаги ҳуқуқларига эгадир:

а) халк истеъмол молларини ишлаб чикариш ва реализация килиш;

  б) саноат махсулотларини ишлаб чикариш, халк истеъмол молларини улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш;

  в) узи ишлаб чикарган, вилоят ташкарисидан харид килган махсулотни сумга ва валютага сотиш учун турли хилдаги савдо корхоналарини очиш.

г) амалга оширилаётган иш ва  кўрсатилаётган хизматларга бўлган талаб ва ривожланиш бизнес-режасининг асосий иқтисодий кўрсатгичлари асосида ўз фаолиятини режалаштириш ва ривожланишнинг истиқболини белгилаш;

д) ўз фаолиятини ривожлантириш бизнес-режасини тузиш;

е) белгиланган тартибда асосий воситаларни ижарага бериш ва олиш, кредит, лизинг, гранд, ва бошқа молиявий ёрдам маблағларини жалб этиш;

ж) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларга мос равишда ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш, чет эллик хуқуқий шахслар билан илмий ва илмий-техник ҳамкорликни мустақил амалга ошириш;

з) амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ва мустақил равишда ўз балансидан мол-мулк, қарзларни, камомад ва бошқа зарарларни чиқариш;

и) Жамият фаолиятининг барча йўналишларида ўз мунособатини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ўз фаолияти мақсади ва предмети доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан тузиладиган шартнома, келишув, контрактлар асосида ташкил этади;

к) маҳаллий ва халқаро миқёсда илмий конференция, симпозиум, форум, давра суҳбатлари ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;

л) ўз фаолиятини моддий-техник таъминотини ташкил этиш, ўз фаолияти натижасида олинган даромадларни мустақил равишда тасарруф этиш, шунингдек молиявий ва беғараз хайрия ёрдам кўрсатиш;

м) бошқа манбалардан келган молиявий маблағлардан фойдаланиш;

н) мавжуд молиявий маблағлар манбалари хисобидан асосий ва айланма воситаларни сотиб олиш ёки ижарага олиш;

о) қонунчиликда белгиланган тартибда таркибий тузилмаларни ташкил этиш, Ўзбекистон ичидан ва хориждан мутахассислар ёллаш, уларнинг мехнатига хақ тулаш услуби, миқдори ва турини мустақил белгилаш;

п) Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави ва унда белгиланган мақсад ва вазифаларга зид бўлмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш;

р) Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида инобатга олинган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

Махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари тегишли рухсатнома (лицензия) олингандан сўнг амалга оширилади.

Жамият юқорида кўрсатилган фаолият турларидан ташқари ўзига қарашли бўлинмалар, корхоналар ишини яхшилаш хамда уларни қуллаб-қувватлаш учун конунчиликка зид келмайдиган бошқа ишларни ҳам бажариши мумкин.

Жамият фаолияти юқоридан белгиланган фаолият турлари билан чегараланмайди. Жамият амалдаги қонунчилик ва мазкур Уставга зид бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

Жамиятнинг ҳўжалик ва бошқа фаолиятига давлат ва бошқа ташкилотлар томонидан аралашувига йўл қўйилмайди, агар бу Жамият фаолиятини белгиланган тартибда назорат қилиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлмаса.

Жамият томонидан хайр саховат, эхсон (благотворительность) ва бошқа текинга, пулсиз (безвозмездно) амалга ошириладиган ёрдамларга ҳар йили ажратиладиган харажатлар ўтган йил олинган соф фойданинг 10 фоизидан ошмаслиги керак, бунда бизнес-режанинг соф фойда қисми бўйича ўтган ҳисобот йили кўрсаткичлари бажарилган тақдирда ушбу харажатлар амалга оширилиши мумкин.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech