Меҳнатни муҳофаза қилиш - бу тегишли қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амал қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария - гигиена ва даволаш - профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборатдир. Шундай экан, корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва йул ҳаракат хавфсизлиги биринчи даражали аҳамиятга эга ҳисобланади ва шундай бўлиб қолади.
Бу йўналишда барча ишлар меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими (СУОТ) талаблари асосида олиб борилади ва йиллик, чораклик ойлик режаларга мувофиқ олиб борилади. Корхонада ишлаб чиқариш жараёнида шикастланишни олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатьий риоя қилиш бўйича мунтазам ишлар амалга ошириб борилади.
Меҳнат муҳофазаси ва атроф муҳитни ҳимоясида жамиятимиз ўз сиёсати олдига қуйидаги долзарб мақсадларни қўйган:
- Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳолатини доимий равишда яхшилаб бориш.
- Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги талаблари бўйича давлатимизда энг яхши, етакчи даражаларни эгаллаш.
- Автотранспорт ва механизмларни техника ва ҳаракат хавфсизлиги борасида ишлаб чиқариш объектларида талофатсиз иш унумдорлигини оширишдир.