Welcome to Uzparavtotrans   Click to listen highlighted text! Welcome to Uzparavtotrans Powered By GSpeech

+998 (65) 364-1390

+998 (65) 364-1562

O'zparavtotrans

aksiyadorlik jamiyati

"Ўзпаравтотранс" АЖ расмий веб саҳифаси

Янгиликлар ва эълонлар

********************************************* 

 

Сизларни 2024 йил 23 апрельда, соат 11.00 да, Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Карши шоссеси манзили бўйича жойлашган “Ўзпаравтотранс” АЖ маъмурий биносида “Ўзпаравтотранс” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қиламиз.

Йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 01.04.2024 йил ҳолатида ва акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 17.04.2024 йил ҳолатида шакллантирилади.

 

КУН ТАРТИБИ:

 

  1. “Ўзпаравтотранс” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  3. “Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2023 йил натижалари бўйича тузилган молиявий ҳисоботини миллий ҳамда ҳалқаро аудит стандартларига мувофиқ хамда СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини бажарилиши юзасидан текшириш ўтқазиш ташқи аудиторлик ташкилотини тайинлаш.
  4. ““Ўзпаравтотранс” АЖ кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомига ўзгартириш киритишни тасдиқлаш.
  5. “Ўзпаравтотранс” АЖ ҳисобида бўлган, кўп йиллардан буён фодаланилмай келаётган ва ҳозирги кунда жамият эҳтиёжи бўлмаган асосий воситаларни (ёқилғи сиғим) сотиш масаласини кўриб чиқиш.

 

Рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади. Акциядорларда паспорт ёки бошқа шахсини тасдиқловчи хужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва паспорт бўлиши шарт.

 

 

 

“Ўзпаравтотранс” АЖ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил  20 март куни соат 11:00 да  “Ўзпаравтотранс” АЖнинг маъмурий биносида ўтказилиши тўғрисида маълум қиламиз.Манзил: Бухоро вилояти, Қоравулбозор тумани, Қарши шоссеси.

E-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. веб.сайт: www.uzpat.uz

 

                                                                        К У Н     Т А Р Т И Б И:

  1. Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  2. Саноқ комиссияси сони ва шаҳсий таркибини тасдиқлаш.
  3. “Ўзпаравтотранс” АЖ кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун танлов ўтказиш ва номзодларни танлаб олиш бўйича низомни тасдиқлаш.
  4. “Ўзпаравтотранс” АЖ кузатув кенгаши ҳузуридаги “Стратегия ва инвестициялар”, “Аудит”, “Тайинловлар ва ҳақ тўлаш”, “Коррупцияга қарши курашиш ва этика” ва “Таваккалчиликларни бошқариш” қўмиталарлари тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш.
  5. “Ўзпаравтотранс” АЖ Уставини ва “Ўзпаравтотранс” АЖ кузатув кенгаши тўғрисидаги Низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.

Жамият акциядорлар реестри 23.02.2024 йил (хабардор қилиш учун) ва

14.03.2024 йил (иштирок этиш учун) ҳолатида шакллантирилади.

Маъмурият.

 Аудиторлик ташкилотлари диққатига!

 

 

«Ўзпаравтотранс» акциядорлик жамияти қуйидаги:

  • жамиятининг 2023 йил натижалари бўйича тузилган молиявий ҳисоботни миллий ҳамда ҳалқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича;
  • жамиятнинг 2023 йил натижалари бўйича самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК ва СЙК) ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорининг текшируви бўйича танлов эълон қилади.

 

Танловда иштирок этадиган ташкилотларга қуйиладиган талаб:

  • ўз фаолиятини «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ олиб бориши;
  • аудиторлик фаолиятини камида 3 йил давомида амалга ошириб келиши;
  • камида 1 млрд. сўм миқдорида аудиторнинг касбий жавобгарлиги суғуртасининг мавжудлиги;
  • ўз ходимлари рўйхатида Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик малака сертификатига эга, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари, халқаро аудит стандартлари бўйича зарурий бухгалтерлик, аудиторлик малакасига эга, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари соҳасида аудит ва шунга мос маслаҳат хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи, халқаро тан олинган сертификатларга (CPA, CIPA) ҳамда 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга мутахассилар мавжуд ташкилотлар.

 

Танлов таклифи муҳрланган конвертда, ташкилот муҳри билан тасдиқланган
ва йўлловчи хат билан бириктирилган ҳолда тақдим этилиши зарур ва қўйидаги ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:

  • танлов иштирокчисининг хизматлари нархи кўрсатилган ҳолда танловда иштирок этиш таклифи, тўловни амалга ошириш тартиби;
  • ташкилотга тегишли бўлган маълумот, шу жумладан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
  • аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича тегишли лицензия нусхаси;
  • аудиторларнинг малака сертификат ва ҳалқаро сертификатлар нусхаси;
  • суғурта полиси нусхаси.

 

Аудиторлик текшируви ўтказиш учун таклифлар тақдим этиш муддати 11.03.2024 йил 17.00 га қадар индекс 200900, Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Чўлқувар МФЙ, Меҳнатобод кўчаси 37-уй манзили бўйича қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш бўйича тижорат таклифларларини қўйидаги манзил бўйича почта оркали ёхуд жамият девонхонасига шахсан етказиш зарур.

Маълумот учун телефон: + 998 99 419-75-86 (А.Махмудов).

 

 

“Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2023 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш мақсадида танлов эълон қилинади

 

          Жамият жойлашув манзили: Бухоро вилоят, Қоровулбозор тумани, Қарши шоссеси.

Танловда иштирок этиш учун номзод томонидан қуйидаги ҳужжатларни ёпиқ (елимланган) конвертда тақдим этиши керак:

  1. Танлов иштирокчисининг хизмат нархи кўрсатилган ҳолда танловда иштирок этиш бўйича аризаси/хат;
  2. Давлат руйҳатидан ўтганлиги тўғрисидаги ғувоҳнома нусҳаси;
  3. Корпоратив бошқарувчи аттестати ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси сертификати нусхаси;
  4. Асосий фаолият бўйича лицензия нусҳаси ва оҳирги уч йил даврида лицензия тўхтатилган тақдирда тегишли маълумот аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича тегишли маълумот;
  5. Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ўтказиш бўйича шартнома лойиҳаси.
  6. Мустақил ташкилоти таъсисчилари, унинг бошқарув органлари ва аудиторлари таркибида жамиятининг бошқарув органларидаги ходимларига аффилланган шахсларнинг мавжудлиги/йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар.

 

Номзодлар танловда иштирок этиш учун тақдим этилган маълумотларнинг хаққонийлиги, тўғрилиги ва тўлиқлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.

Номзодлар учун қўшимча маълумот:

Аризалар илова қилинган ҳужжатлар билан 2024 йил 11 март соат 17.00 га қадар Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Чўлқувар МФЙ, Меҳнатобод кўчаси 37-уй манзили бўйича қабул қилинади.

Қўшимча маълумотларни олиш учуш жамиятнинг корпоратив маслиҳатчиси А.Махмудовга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Алоқа учун телефон рақам/факс (+99899) 419-75-86.

 

*******************************

 

 

“ЎЗПАРАВТОТРАНС” АЖ АКЦИЯДОРИГА ЭСЛАТМА!

      Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июндаги 387-сонли “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига мувофиқ,

Депонент:

- ўз ваколатли шахсининг ваколатлари тугатилганлиги ёки ўзгартирилганлиги тўғрисида инвестиция воситачисини ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини хабардор қилиши;

- ўз реквизитларидаги барча ўзгаришлар ҳақида инвестиция воситачисига ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига хабар бериши;

- инвестиция воситачиси ва (ёки) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёзма хабарларининг тўғрилиги ва тўлиқлигини текшириши ҳамда аниқланган ноаниқликлар ҳақида уларга ўз вақтида хабар бериши шарт.

      Яъни, Депонент (акциядор) ўз реквизитларидаги барча ўзгаришлар (паспортни алмаштириши, яшаш жойини ўзгартириши ҳамда ўзининг почта ёки юридик манзилнинг ўзгариши) ҳақида депозитарийга билдириши шартлиги белгиланган.

      Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги 370-сонли “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддасига мувофиқ, Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилиши кўзда тутилган.

      Шу муносабат билан акциядорларни жамиятда ўтказиладиган корпоратив харакатлар (акциядорларнинг умумий йиғилиши ва бошқалар) тўғрисида ҳамда ҳисобланган дивидендлар ва ушбу дивидендларни ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида, Сиздан ўз реквизитларингиздаги барча ўзгаришлар (паспортни алмаштириши, яшаш жойини ўзгатириши ҳамда ўзининг почта ёки юридик манзилнинг ўзгариши) тўғрисида хизмат кўрсатадиган депозитарийни ўз вақтида хабардор қилишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

      Шунингдек, жамиятда содир бўладиган корпоратив харакатлар (акциядорларнинг умумий йиғилиши ва бошқалар) ва ҳисобланган дивидендлар  тўғрисида Сизни ўз вақтида хабардор қилиш мақсадида қисқа муддат ичида ўзингизга электрон почта очишингизни ва ушбу электрон почтанинг манзилини жамиятга ва хизмат кўрсатувчи депозитарийга расмий хат орқали тақдим этишингизни сўраймиз.

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech