ЭЪЛОН

Аудиторлик ташкилотлари диққатига!

«Ўзпаравтотранс» акциядорлик жамияти қуйидаги:
• жамиятининг 2025 йил натижалари бўйича тузилган молиявий ҳисоботни миллий ҳамда ҳалқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича;
• жамиятнинг 2025 йил натижалари бўйича самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари
(СМК ва СЙК) ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорининг текшируви бўйича танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этадиган ташкилотларга қуйиладиган талаб:
• ўз фаолиятини «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ олиб бориши;
• аудиторлик фаолиятини камида 3 йил давомида амалга ошириб келиши;
• камида 1 млрд. сўм миқдорида аудиторнинг касбий жавобгарлиги суғуртасининг мавжудлиги;
• ўз ходимлари рўйхатида Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик малака сертификатига эга, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари, халқаро аудит стандартлари бўйича зарурий бухгалтерлик, аудиторлик малакасига эга, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари соҳасида аудит ва шунга мос маслаҳат хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи, халқаро тан олинган сертификатларга (CPA, CIPA) ҳамда 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга мутахассилар мавжуд ташкилотлар.

Танлов таклифи муҳрланган конвертда, ташкилот муҳри билан тасдиқланган
ва йўлловчи хат билан бириктирилган ҳолда тақдим этилиши зарур ва қўйидаги ҳужжатлардан иборат бўлиши шарт:
• танлов иштирокчисининг хизматлари нархи кўрсатилган ҳолда танловда иштирок этиш таклифи, тўловни амалга ошириш тартиби;
• ташкилотга тегишли бўлган маълумот, шу жумладан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
• аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича тегишли лицензия нусхаси;
• аудиторларнинг малака сертификат ва ҳалқаро сертификатлар нусхаси;
• суғурта полиси нусхаси.

Аудиторлик текшируви ўтказиш учун таклифлар тақдим этиш муддати 05.06.2025 йил 17.00га қадар индекс 200900, Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Қарши шоссеси манзили бўйича қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш бўйича тижорат таклифларларини қўйидаги манзил бўйича почта оркали ёхуд жамият девонхонасига шахсан етказиш зарур.
Маълумот учун телефон: + 998 99 419-75-86 (А.Махмудов).

«Ўзпаравтотранс» АЖ
“Ўзпаравтотранс” АЖнинг 2025 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш мақсадида танлов эълон қилинади

      Жамият жойлашув манзили: Бухоро вилоят, Қоровулбозор тумани, Қарши шоссеси.

Танловда иштирок этиш учун номзод томонидан қуйидаги ҳужжатларни ёпиқ (елимланган) конвертда тақдим этиши керак:

  1. Танлов иштирокчисининг хизмат нархи кўрсатилган ҳолда танловда иштирок этиш бўйича аризаси/хат;
  2. Давлат руйҳатидан ўтганлиги тўғрисидаги ғувоҳнома нусҳаси;
  3. Корпоратив бошқарувчи аттестати ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси сертификати нусхаси;
  4. Асосий фаолият бўйича лицензия нусҳаси ва оҳирги уч йил даврида лицензия тўхтатилган тақдирда тегишли маълумот аудиторлик текшируви ўтказиш бўйича тегишли маълумот;
  5. Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ўтказиш бўйича шартнома лойиҳаси.
  6. Мустақил ташкилоти таъсисчилари, унинг бошқарув органлари ва аудиторлари таркибида жамиятининг бошқарув органларидаги ходимларига аффилланган шахсларнинг мавжудлиги/йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар.

Номзодлар танловда иштирок этиш учун тақдим этилган маълумотларнинг хаққонийлиги, тўғрилиги ва тўлиқлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
Номзодлар учун қўшимча маълумот:
Аризалар илова қилинган ҳужжатлар билан 2025 йил 6 июнь соат 17.00га қадар Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Қарши шоссеси манзили бўйича қабул қилинади.
Танлов ўтказиш санаси 06.06.2025 йилда.
Қўшимча маълумотларни олиш учуш жамиятнинг корпоратив маслиҳатчиси А.Махмудовга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Алоқа учун телефон рақам/факс (+99899)
419-75-86.