1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сонли қарори билан ташкил этилган Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссиянинг, шунингдек акциядорлик жамиятлари устав капиталида хорижий инвесторларнинг улуши 15 фоиздан кам бўлмаслигидан иборат тартиб жорий этилиши таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2016 йилнинг 1 апрелигача Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига ҳамда бошқа қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритсин, улар асосида ишлаб чиқилган акциядорлик жамиятининг намунавий низомини тасдиқласин.
устав капиталида хорижий инвесторларнинг улуши 15 фоиздан кам бўлган, аввал ташкил этилган акциядорлик жамиятлари, 2016 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда мазкур қарорнинг 1-банди талаблари бажарилишини таъминлаши лозим, стратегик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва бирламчи қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган акциядорлик жамиятлари, шунингдек табиий монополия субъектлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича нархи бошқариладиган ижтимоий аҳамиятга эга товарлар ва хизматларни етказиб берувчилар бундан мустасно.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармони билан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга хорижий инвестор томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш бўйича берилган имтиёзлар табақалаштирилган тарзда хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15 фоизидан 33 фоизигача миқдорни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилсин.